«Барселона»ни «ютқазиб бериш»га чақирилган жамоа ютиб кетди. Каталонлар 12 йилдан бери ютиб келаётган кубогидан ҳам айрилди
Фото: sportsduina
«Барселона» Жоан Гампер кубогида Франциянинг «Монако» клубига 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бу ҳақда «Bein Sports» нашри хабар бермоқда.
Дастлабки оптимизм ва кучли бошланғич таркибга қарамай, «Барселона» ўз имкониятларидан унумли фойдаланишга қийналди. «Монако» эса иккинчи бўлимда ўз имкониятларидан унумли фойдаланди.
«Монако» футболчиси Ламин Камара танаффусдан кўп ўтмай ҳимоядаги хатодан фойдаланиб ҳисобни очди. Бреел Эмболо тезда иккинчи голни, Кристиан Мависса эса учинчи голни киритди.
Гап шундаки, французлар каталонларнинг 12 йилдан бери давом этаётган ғалабали цериясини тўхтатди. Ушбу ўртоқлик мақомидаги кубок учун финалга чақириладиган ҳар бир жамоа ушбу совринни шу ерда қолдириб кетарди. Масалан, сўнгги маротаба 2012 йилда Италиянинг «Сампдориа» клуби 0:1 ҳисобида «Барселона» устидан ғалаба қозонганди.
Гампер кубоги 1966 йилдан бери ўтказиб келинади ва 46 маротаба кубок Каталонияда қолган. Чақириладиган рақиблар асосан «ютқазиб бериш» учун келади дейиш ҳам мумкин.
Аввалроқ, Париж-2024 қаҳрамонлари Президент совғаларини қабул қилиб олишганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг