Тошкентда сохта «дача» эълонлари билан одамларнинг пулларини ўзлаштирган шахс қўлга тушди
Сохта «дача» эълонлари билан одамларни алдаб, пулларини ўзлаштириб келган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 июнь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига 1960 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ёзги дачани ижарага олганлигини, олдиндан бегона шахсга 1 миллион 400 минг сўм миқдордаги пулларини ўтказиб берганлигини маълум қилган.
Ушбу шахс пул маблағларини картасига ўтказиб олгач, фуқаро билан алоқани узиб, интернет ижтимоий тармоқларидан ғойиб бўлган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот технологиялари соҳасида жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1999 йилда туғилган фуқаро Тошкент шаҳри ҳудудида қўлга олинди.
Ушбу шахс билан олиб борилган суриштирув тадбирлари натижасида, у шу каби 15 дан ортиқ ҳолатларни содир этганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ Наманган вилоятида хизмат вазифасидан суиистеъмол қилган божхона ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг