Ортга қайтмас Жавоҳирга бахшида
Шахмат бўйича Халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Жаҳон кубогини қўлга киритди.
Кимдир дер: “Не янги, нимаси янги?”,
Бизда бари янги, ҳаммаси янги.
“Йўл беринг Ўзбеклар келаётирлар!”,
Ҳар бир сўзи янги, жумласи янги.
Шахматда ақллар беллашадилар,
Шахматда тўқнашар билим, заковат.
Тафаккур шиддати, ген шарофати,
Шахматда кўринар қондаги қудрат.
Кимдир дер: “Не янги, нимаси янги?”,
Бизда бари янги, ҳаммаси янги.
Юртбошим, болам деб бағрига босган,
“Олтин авлод” янги, атамаси янги.
Кутишга чиқамиз аэропортга,
Карнай, сурнайларнинг нағмаси янги.
“Йўл беринг ўзбеклар келаётирлар!”,
Ҳилпирар байроғи, тамғаси янги.
Кимдир дер: Не янги, нимаси янги?”,
Наҳот кўрмаяпсан, ҳаммаси янги.
Бебаҳо Нодири, Жавоҳирлари,
Карвонлари янги, кемаси янги.
“Мистир Синдаров – жаноб Синдаров”,
Дунёнинг янги, атамаси янги.
Кеча пахта терардик, мактаблар ёпиқ,
Совуқ нолишларим ўтмишда қолди.
“Оқ олтинни олтин қўллар теради”,
Эски калишларим ўтмишда қолди.
Қўллари ёрилган олтин одамлар,
Қор босган далада излари қолди.
“Ўлмаган қул кўраверар” – деб,
Дард тўла ноласи, сўзлари қолди.
Энди бари янги, ҳаммаси янги,
Бу ёруғ кунлари, тонглари янги.
“Йўл беринг ўзбеклар келаётирлар!”,
Дунё эътирофи, бонглари янги.
Ҳиндистон олқишлади Бобур авлодин,
Унда ҳам Ганга-ю, Жамнаси янги.
Ўзбекдан яхшилик кўрган улар ҳам,
“Тошкент кўрган”ларнинг ҳаммаси янги.
“Мистир Синдаров – жаноб Синдаров”,
Ортга қайтмас йўлбарс ҳамласи янги.
Бизнинг кўчамизда байрамлар янги,
Бизда бари янги, ҳаммаси янги.
Зулфия МЎМИНОВА,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими,
“Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг