Трампнинг миграция чекловлари: рўйхатда Марказий Осиё давлати ҳам бор
Вашингтонда Миллий гвардиянинг икки нафар аъзоси отиб ўлдирилганидан кейин Трамп маъмурияти иммиграцияга қарши кураш чораларини кескин кучайтирди. Президент Дональд Трамп кўрсатмасига биноан, 19 мамлакатдан келган фуқароларга берилган яшил карталар (Green Card) қайта кўриб чиқилади.
«Хавфли» деб ҳисобланган давлатлар рўйхатига Марказий Осиёдаги Туркманистондан ташқари Афғонистон, Бирма, Чад, Конго Республикаси, Экваториал Гвинея, Эритрея, Гаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Яман, Бурунди, Куба, Лаос, Серра-Леоне, Того ва Венесуэла кирган.
Эндиликда ушбу давлат фуқароларини қабул қилишда ҳар бир мамлакатга хос хавфсизлик омиллари алоҳида ҳисобга олинади.
Вашингтондаги отишма содир этганликда гумонланган ва қўлга олинган Раҳмонулла Лаканвал Афғонистон фуқароси экани маълум қилинган. Шу ҳодисадан сўнг Афғонистон фуқароларининг иммиграция сўровларини кўриб чиқиш жараёни хавфсизлик текширувлари қайта ишлаб чиқилгунга қадар номаълум муддатга тўхтатилди.
Маълумотларга кўра, Лаканвал аввал АҚШ ҳукумати, жумладан Марказий разведка бошқармаси (CIA) билан ҳамкорлик қилган. 2021 йилда Афғонистонда АҚШ кучларига ёрдам берганидан сўнг Байденнинг «Иттифоқчилар, хуш келибсиз» операцияси доирасида АҚШга келган. 2024 йилда бошпана сўраб мурожаат қилган ва Трамп маъмурияти унинг ишини 2025 йил апрелида қайта кўриб чиққан.
Давлат департаменти маълумотига кўра, 2021 йил августида АҚШ ҳарбийлари Афғонистонни тарк этганидан бери 190 мингдан ортиқ афғон фуқароси АҚШга кўчиб келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг