Тошкентда ўт ўчириш машинаси ва «Gentra» иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида ўт ўчириш машинаси ва «Gentra» русумли автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, ҳодиса бугун, 11 июль куни соат 16:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчасида содир бўлган.
Аниқлик киритилишича, Олмазор тумани Муҳокама кўчасидаги 14-уйда ёнғин содир бўлаётгани юзасидан келиб тушган чақирувга асосан мазкур манзил томон ҳаракатланиб кетаётган 27 ёшли М.А. бошқарувидаги ISUZU русумли ёнғин қутқарув махсус транспорт воситаси ҳамда 2001 йилда туғилган С.Ф. бошқарувида бўлган «Gentra»русумли автомашиналар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берган.
ЙТҲ оқибатида «Gentra»ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Манбага кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг