Ноқонуний тарзда тамаки ва алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар қўлга тушди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент акциз маркасиз тамаки ва истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Н.С. ва М.У.ни қўлга олди.
Қайд этилишича, улар хорижда ишлаб чиқарилган жами 2 минг 070 дона электрон тамаки маҳсулотини фуқаро А.С.га 43,1 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан ҳеч қандай ҳужжатсиз умуми баҳоси 67,2 миллион сўмлик электрон ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб олинган.
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Мўйноқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган А.К. харидор Д.С.га акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ундан тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 42 миллион сўмлик жами 2 минг 539 қути тамаки маҳсулотлари ҳужжатлаштирилган.
Бундан ташқари, Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Хўжагузар» МФЙ ҳудудидаги озиқ-овқат дўконида ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Д.Ш. фуқаро М.Б.га акциз маркасиз тамаки ва алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланган.
Аниқланишича, айбланувчи ушбу озиқ-овқат дўконидан 2 минг 312 қути акциз маркасиз тамаки ҳамда 13 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан вилоят ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Навоий вилоятидан келган «Дамас» русумли автомашина тўхтатиб кўздан кечирилганда, фуқаро А.С. жами 1 005 дона истеъмолга яроқсиз «Русская» номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини ўтказиш мақсадида ортиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Исроил Мадримов «The Ring» рейтингида иккинчи ўринга кўтарилгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг