Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Бугун, 5 декабрь Америка Қўшма Штатлари пойтахти Вашингтон шаҳрида 2026-йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади. Ушбу маросим олдидан қуръа механизми билан танишамиз.
Умумий қоидалар:
1. Қуръада жамоалар 12 та гуруҳга ажратилади. Ҳар бир гуруҳдан 4 тадан жамоа ўрин олади.
2. Қуръадан олдин жамоалар FIFA рейтингидаги ўрни бўйича 4 та саватчага ажратилади. Ҳар бир саватчадан ҳар бир гуруҳга биттадан жамоа йўл олади.
Қуръадаги чекловлар:
Европа минтақасидан бошқа ҳар қайси минтақанинг икки жамоаси Жаҳон чемпионатида битта гуруҳдан ўрин олмайди. Масалан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўртинчи саватчадаги Иордания ёки иккинчи саватчадаги Япония билан бир гуруҳдан ўрин олмайди.
Фақатгина бу чеклов Европа жамоалари учун амал қилмайди. Сабаби, мундиалда UEFA'нинг 16 та терма жамоаси иштирок этади. Шу билан бирга қуръа жараёнида ҳар бир гуруҳда камида битта Европа жамоаси бўлиши таъминланади.
Қуръа жараёни қандай ўтади?
Қуръада 39 та терма жамоа ва 6 та плей-офф учун аталган шарлар оқ рангда бўлади. Мусобақага мезбонлик қилувчи Мексика мамлакати яшил, АҚШ қизил ва Канада кўк рангда саватчага жойлаштирилади. Бу орқали мезбон жамоаларни дастлабки 3 та гуруҳдан ўрин олиши таъминланади.
FIFA рейтингида дастлабки 2-ўринни эгаллаб турган терма жамоалар — Испания ва Аргентинани финалга қадар бир-бирига рақиб бўлмаслиги таъминланади. Яъни, агар Испания E, I, F, H ёки G гуруҳларидан ўрин олса, автоматик равишда Аргентина термаси C, L, J, K гуруҳларидан бирига жойлаштирилади.
Худди шу тартиб билан FIFA рейтингида учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаб турган Франция ва Англия терма жамоаларининг ҳам финалга қадар ўзаро тўқнаш келмаслиги таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг