Қонун ҳужжатларида «рақамли далиллар» атамаси пайдо бўлиши нега аҳамиятли ҳисобланади?

11:44 27 Август 2024 Сиёсат
319 0

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати маълум қилган.

Хабар қилинишича, кейинги пайтда жиноятчилар аҳолининг банкдаги пулларини талон-торож қилишда янги усуллардан фойдаланиши ва ҳуқуқий нормалардаги бўшлиқлар сабабли жараённи самарали ҳал қилишда муаммолар пайдо бўлганди.

Хусусан, дастурий аппарат қурилмалари ёрдамида қонунга хилоф тарзда банк картаси ёки бошқа тўлов карталарининг нусхасини ясаш, сохталаштириш орқали ўзганинг банк ҳисобидаги ёхуд электрон тўлов ҳамёнидаги пуллари талон-торож қилинган ҳолатлар қайд этилган.

Шу сабабли ҳам ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги электрон маълумотларни рақамли далил деб топиш ва иш ҳужжатларига қўшиш билан боғлиқ муаммолар жиноятни фош этиш билан боғлиқ фаолиятда қийинчиликларни юзага келтираётганди.

«Рақамли далиллар» атамасини қабул қилиб олиш, текшириш ва баҳолаш тартибига оид нормаларни Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунчилик ҳужжатларига киритиш зарурати юзага келиси ушбу ҳужжатнинг кўриб чиқилишига асос бўлган. Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига «рақамли далил» тушунчаси, рақамли далилларни аниқлаш, тўплаш, тақдим қилиш, текшириш, баҳо бериш, қайд этиш ҳамда сақлаш тартиблари, шунингдек мазкур жараён иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Қайд этилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши протсессуал қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этишга, янги институтларни жорий этишга, одил судлов сифатини оширишга, суд иш юритувини такомиллаштиришга, мамлакатимизнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилашга хизмат қилади.

«Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди», дейилади хабарда.

Аввалроқ, Исроил Мадримов «The Ring» рейтингида иккинчи ўринга кўтарилгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер