Энди ишга қабул қилишда пенсия дафтарчасини талаб қилиш бекор қилинади – Қонун лойиҳаси
Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати маълум қилган.
Хабар қилинишича, қонун лойиҳаси билан ишга қабул қилиш чоғида талабгорлардан талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилади.
Хусусан, ахборот тизимларидан олиш имконияти яратилгани учун давлат ташкилотлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва меҳнат дафтарчаларни ҳамда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини талаб қилиш бекор қилинмоқда.
Бундан ташқари, лойиҳа билан Меҳнат кодексининг 11-моддаси «Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуни билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилади», деган сўзлар билан тўлдириляпти.
Депутатларнинг айтишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминланишида қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилади. Меҳнат кодекси билан янги қабул қилинган қонунлар ва қонуности ҳужжатлари ўртасида ўзаро мувофиқлик таъминланади.
«Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг