«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони таъсис этилиши мумкин
Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати маълум қилган.
Қайд этилишича, қонун лойиҳасида турли соҳаларда юқори натижаларга эришиб келаётган бизнес вакилларини тақдирлаш тизимини жорий этиш мақсадида алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини таъсис этиш ва қонун ҳужжатларида бунинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, «Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида»ги ва «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланади.
Депутатлар қонун лойиҳасининг қабул қилиниши янги иш ўринлари яратиш, инновациялар жорий қилиш, экспорт қилиш ва етук мутахассислар тайёрлашда барчага намуна бўладиган ҳамда жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида юқори натижаларга эришиб келаётган бизнес вакилларини тизимли тақдирлаш имконини беришини маълум қилган.
«Шу билан бирга, ушбу унвонни таъсис этиш орқали тадбиркорларнинг мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссасига эътиборни қаратиш ва баҳолаш, катта ютуқларга эришган ва жамиятнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этишда фаол иштирок этаётган тадбиркорларни аниқлаш ҳамда уларни тақдирлаш, аҳолини, айниқса, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва бизнесга қизиқишни юксалтириш мақсадига эришилади», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Исроил Мадримов «The Ring» рейтингида иккинчи ўринга кўтарилгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг