Тошкентда комадаги бeморга жигар кўчириб ўтқазиш амалиёти муваффақиятли бажарилди
Фото: Миллий тиббиёт маркази Матбуот хизмати
Тошкент вилоятида туғилган 65 ёшли бемор бир неча йилдан буён жигар циррози, фиброз, асид, портал гипертензия ва қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши каби оғир касалликлар билан курашиб келган. Бир қанча шифохоналарда даволанганига қарамай, беморнинг аҳволи тобора ёмонлашиб, Миллий тиббиёт марказига мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Миллий тиббиёт маркази Матбуот хизмати хабарига кўра, марказ шифокорлари, жумладан, тажрибали трансплантолог Жасур Собиров бошчилигидаги жамоа беморни тўлиқ текширувдан ўтказиб, унга жигар трансплантацияси зарурлиги ҳақида қарор қабул қилдилар. Бироқ операцияга тайёргарлик жараёнида беморнинг аҳволи кескин ёмонлашиб, энцефалопатия сабабли кома ҳолатига тушиб қолди.
Бундай ҳолларда жарроҳлик амалиёти ўта хавфли ҳисобланади. Бироқ Миллий тиббиёт маркази шифокорлари беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун юксак профессионаллик ва жасорат билан ҳаракат қилишди.
Жигар трансплантацияси учун фаол донор керак бўлган ва беморнинг 25 ёшли қизи ҳеч бир иккиланмасдан онаси учун донорлик қилишга қарор қилди. Бу нафақат катта жасорат, балки инсонпарварликнинг юксак намунаси эди.
Мураккаб жарроҳлик ва мўъжизавий натижа
Шифокорлар бемор комада бўлишига қарамай, жигар трансплантациясини амалга оширишга қарор қилишди. Бир неча соат давом этган мураккаб операция муваффақиятли ўтказилди ва беморнинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.
Энг ҳайратланарли жиҳати – бемор бир сутка ичида ўзига келди ва ҳаётга қайтди.
Айтиш керакки, бундай ноёб ҳолатлар тиббиётда камдан-кам учрайди. Миллий тиббиёт маркази шифокорлари эса ўзининг юқори малакаси, тажрибаси ва тезкорлиги билан қийин вазиятларда ҳам инсонларга ҳаёт совға қилишда давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг