Ўзбекистонда Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 27 март куни «Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони [ПФ-63-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.
Фармонга асосан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (Агентлик) ташкил этилади.
Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чоралар ишлаб чиқиш ва тартибга солиш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
2025 йил 1 июлдан аҳоли уй-жойларининг энергия аудитини ўтказиш харажатлари ҳамда қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар қийматининг 20 фоизи ва иссиқлик насослари (ҳаво, сув ва геотермал) қийматининг 40 фоизини, лекин БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплаш учун агентлик томонидан субсидия ажратилади.
2025 йил 1-сентябргача Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси ишга туширилади.
Агентлик ҳузурида бюджетдан ташқари Энергия самарадорлигини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
2025 йил 1-октябрга қадар ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун технологиялар энергия самарадорлигининг «яшил» стандартлари жорий этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг