Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш учун очилган имтиҳон маркази нархларни доллар курси сабабли оширди
Фото: Иллюстратив фото
Марказ очилганида назарий ва амалий тест синовларидан ўтиш нархи 100 минг сўм этиб белгиланган. Бироқ, Тошкент имтиҳон маркази кўп вақт ўтмай нархларни 50 фоизга оширди.
«Бизнинг асосий ҳамкорларимиз мамлакатларидаги беқарор иқтисодий вазият, мамлакатимизда инфляциянинг тезлашишига сезиларли таъсир кўрсатаётган валюта курсининг кескин ўзгариши муносабати билан юқори сифат ва хизмат кўрсатиш даражасини сақлаб қолиш учун 1 апрелдан бошлаб Тошкент имтиҳон маркази назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш учун биринчи уриниш нархини 150 000 сўмгача оширишга мажбур», — дейилади марказ хабарида.
Изоҳда валюта курси ўзгариши Тошкент имтиҳон маркази фаолиятига қандай таъсир кўрсатишига аниқлик киритилмаган.
Марказнинг ўзида имтиҳонлардан ўта олмаган номзодлар сони кўплиги сабабли унга тайёрланиш учун экспресс курслар ҳам ташкил қилинган. Курсларнинг нархлари 1 миллион сўмдан 5 миллион сўмгача этиб белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг