Тошкентда бир неча туп кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди

10:21 04 Октябр 2021 Жамият
1190 0

Чилонзор тумани Лаби Ҳовуз кўчасида ноқонуний дарахтлар кесилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Вазият бўйича Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ўрганиш олиб бориб, муносабат билдирди.

Унга кўра, туман ҳудудидаги мавжуд табиий омиллар таъсирида касалланиб қуриган, инсон ҳаёти ва мол-мулкига хавф солувчи дарахтлар ҳатловдан ўтказилиб, хулоса асосида туман ҳокимининг қарорига мувофиқ қонуний тарзда кесиш ишлари амалга оширилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?