Тошкентда 380 литр спирт сотаётган шахс қўлга олинди

16:22 10 Ноябрь 2025 Жамият
311 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида спирт маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган В.К. фуқаро Б.С.га 119 дона елим идишга қуйилган жами 380 литр суюқликни этил спирти сифатида 39,9 миллион сўм ва 400 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган рангсиз ўткир ҳидли суюқлик таркиби техник метанол ва этил спирти қоришмасидан иборат эканлиги қайд этилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер