Интенсив балиқчилик хўжаликларига айрим солиқлар 2 карра камайтирилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Балиқчиликда наслни янгилаш, ҳосилдорликни ошириш ва шаффофликни таъминлаш бўйича ҳам бир қатор янгиликлар жорий қилинади. Бу ҳақда Президентнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари билан бўлиб ўтаётган мулоқотида маълум қилинди.
Карп ва совуқ сув балиқлари бўйича Венгрия ва Норвегиядаги ҳамкорлар билан Янгийўл ва Бўстонлиқ туманларида 2 та наслчилик маркази ташкил қилинади.
Четдан наслдор она балиқ олиб келиш харажатининг ярми қоплаб берилади. Балиқчилик хўжаликлари инкубация, лаборатория, ёпиқ сув айланма тизимларини импорт қилишда божхона божидан озод этилади.
Интенсив балиқчиликни йўлга қўйган хўжаликларга ер ва мол-мулк солиқлари 2 карра камайтирилади. Аксинча, интенсив усулга ўтмаган, кўллардан самарасиз фойдаланаётган корхоналар учун ер солиғи оширилган ставкада қўлланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг