Тошкентда 25 ёшли қиз «Nexia 3» автомашинасини олиб қочди
Тошкент вилоятининг Паркент туманида 1 ноябрь куни автомашина ўғирлаган 25 ёшли қиз қўлга олинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасиматбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига Чилонзор туманида «Nexia 3» русумли автомашина ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида «Тўхтатиб туриш» режаси эълон қилиниб, қидирув ишлари олиб борилди. Натижада шу куни автомашина Тошкент вилояти Паркент туманида хизмат кўрсатувчи йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан тўхтатилган.
Дастлабки тергов натижаларига кўра, автомашинани Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшовчи 25 ёшли фуқаро ўғирлаб кетгани маълум бўлди. Фуқаро ашёвий далил билан бирга Тошкент шаҳар ИИБ ходимларига топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг