Юқоричирчиқда 18 ёшли ўсмир автоҳалокат қурбони бўлди
Юқоричирчиқ туманида рул бошқарувини йўқотган автомобиль бетон деворга урилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.
Жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 14:00 да Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4P-15 “Қизилтоғ-Янгибозор” автомобиль йўлининг 67-километрида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 2003 йилда туғилган ҳайдовчи “Ваз-2107” русумли автомобилда “Янгибозор-Паркент” йўналишида ҳаракатланган. Натижада рул бошқарувини йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб, чап томонда бўлган бетон деворга урилган.
Оқибатда, ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги текширув бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг