Тошкент вилоятида жамоат транспорти учун йўлкира нархи ошади

18:17 01 Июнь 2024 Жамият
864 0

Тошкент вилояти шаҳарларида жамоат транспорти учун тўлов нархи ўзгаради. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг кеча, 31 май куни қабул қилинган тегишли қарорида белгилаб қўйилган.

Қарор билан, вақтга боғланган соатлик, кунлик, ойлик ва йиллик лимитсиз тарифлар, нақд тўловни электрон тўловга нисбатан 30 фоизга юқори этиб белгиланади.

Жумладан, бир нафар йўловчи учун қатнов банк ва транспорт карталари орқали амалга оширилганда 1700 сўм, нақд тўловда 2500 сўм этиб белгиланган. Бир нафар йўловчининг багажини ташиш харажатлари ҳам 2500 сўмни ташкил этади.

Қарорга илова қилинган жадвалга кўра, бир йўловчи учун олти ойлик тўлов 900 минг сўм, бир йиллиги эса 1 млн 826 минг этиб белгиланган. Талаба, ўқувчи, пенсионер ва ногиронлар учун олти ойлик тўлов 450 минг сўм, йиллик тўлов эса 913 минг сўмни ташкил этади.

Шунингдек, тариф режасига кўра, бир соат ичида бир нечта автобусга чиқадиган йўловчи транспорт карталари орқали тўлов қилганида биринчи автобусда 1,700 сўм, иккинчи автобусда 700 сўм тўлайди, учинчи ва кейинги автобуслар эса текин бўлади.

Қарор эълон қилинган кундан кучга кириши белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?