Тошкент вилоятида икки юз миллиондан ортиқ сохта сўмни муомалага чиқарган шахслар қўлга олинди
Тошкент вилоятида 200 миллиондан ортиқ сохта сўмни муомалага чиқарган эркаклар қўлга олинди. Бу ҳақда “UzNews” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси тезкор тадбирларни ўтказган. Улар тезкор тадбир давомида Олмалиқ шаҳрида яшовчи 33 ёшли эркак 50 та сохта 100 минг сўмлик банкноталарни сотаётганда қўлга олишган. Кейинчалик, фуқаронинг уйидан қиймати 2 миллион 600 минг сўмлик 100 минглик қалбаки пуллар топилган.
Тергов давомида сохта пулларни рангли принтерда Олмалиқ шаҳрида яшовчи 22 ёшли ва Пскент туманида яшовчи 20 ёшли шахс босгани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши очилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг