Тошкент марказидаги князь Романов саройи реконструкция қилинмоқда

17:30 02 Октябр 2021 Маданият
1513 0

Фото: liveinternet.ru

Тошкентдаги князь Романов саройида 2 октябрь куни конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда nova24.uz хабар берди.

Конференциянинг асосий мавзуси резиденцияни реконструкция қилиш ва бинонинг асл меъморий қиёфасини қайтаришга бағишланган. Ушбу лойиҳа Президент Шавкат Мирзиёев ҳомийлигида амалга оширилмоқда, унга архитектура ва реставрация соҳасидаги халқаро профессионал реставраторлар жалб қилинган.

“Бизнинг мақсадимиз – бу бетакрор меъморий ёдгорлик ва унга туташ бўлган парк майдонини омма ҳордиқ чиқариши учун шароит яратиш мақсадида сақлаб қолишдир. Меҳмонлар Марказий Осиё меъморчилиги учун ғайриоддий бўлган бу жой билан танишишлари мумкин бўлади. Умид қиламизки, бўлажак музей пойтахтнинг асосий сайёҳлик жойларидан бирига айланади”, - деди туризм ва спорт ишлари вазири Азиз Абдуҳакимов.

Вазир, шунингдек, музей биноси ва дизайнининг дастлабки концепцияси ишлаб чиқилгани ва тасдиқланганини айтган.

“Президент бу бинонинг асл қиёфасини тиклаш бўйича аниқ топшириқлар берди. Бу топшириқлар 100% ишламаслиги мумкин, лекин иложи борича бажарилади. Бинонинг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон давлат санъат музейининг янги филиали бўлади”, - деди Абдуҳакимов.

Бундан ташқари, туризм ва спорт ишлари вазири бинонинг ўзи асосий кўргазма бўлиб қолиши, шунинг учун мутахассислар реставрация лойиҳасини тайёрлашга жуда масъулият билан ёндашиши, ҳеч қандай қайта қуриш ёки ўзгаришлар бўлмаслиги, ҳамма нарса яхшилаб тикланишини айтган. Князь Романов саройида ҳамма нарса ўз кўринишини сақлаб қолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер