«Merriam-Webster» луғати 2025 йилнинг асосий сўзини эълон қилди
АҚШнинг «Merriam-Webster» луғати «slop» атамасини 2025 йилнинг асосий сўзи деб эълон қилди. Бу ҳақда луғатнинг расмий сайтида маълумот берилган.
Мазкур атама сунъий интеллект ёрдамида катта ҳажмда ишлаб чиқариладиган, сифати паст ва мазмунсиз бўлган, асосан даромад олишга қаратилган контентни ифодалайди.
Шунингдек, «slop» тушунчасига нейрон тармоқлар орқали яратилган мантиқсиз видеолар ва бошқа турдаги медиа маҳсулотлар ҳам киритилади. Қизиғи шундаки, бу сўз илк бор XVIII асрда пайдо бўлган бўлиб, ўша пайтда «суюқ лой», «ифлос қор» ёки «балчиқ» маъносида ишлатилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили «Merriam-Webster» «жамиятдаги қарама-қаршиликлар кучайиши» фонида «polarization» атамасини йил сўзи сифатида танлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг