Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди
28 сентябрдан старт олган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалининг бугун тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур маросим пойтахтдаги янги очилган “Renessans hall” киноконцерт залида ташкил этилди.
Маросимда “Кино 5 кунда” танлови ғолиблари тақдирланди. Жумладан, танловда энг яхши деб топилган “Ипак йўлида” қисқа метражли фильми учун ёш режиссёр Шерзод Назаровга “Гран при” мукофоти топширилди.
Тошкент халқаро кинофестивалида “Энг яхши эркак роли учун” Турсунбой Пиржонов, “Энг яхши аёл роли учун” Мадина Маҳмудова ва бошқа номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланишди.
Шунингдек, “Дунё ёшлари киноси Янги Ўзбекистонда” кўрик-танлови ғолиблари ҳам аниқланди. Саҳнада уларга “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалининг махсус статуэткаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Меҳмонларга таниқли хорижий ва ўзбек эстрада юлдузлари томонидан шоу-концерт тақдим этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг