«Топилмалар столи» функцияси Давлат хизматлари марказларига ўтказилмоқда — қарор лойиҳаси
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Давлат хизматлари агентлиги томонидан ишлаб чиқилган «Давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва уларни эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, 2022 йил 1 мартдан бошлаб ички ишлар органлари тизимининг «Топилмалар столи» функцияси Давлат хизматлари марказларига ўтказилмоқда.
Бунда топилмалар уларни топиб олган шахслар томонидан республиканинг исталган жойидаги Марказларга топширилиши ва ҳамма учун очиқ бўлган ахборот тизимига ҳар бир топилма ҳақида маълумот жойлаштирилиши белгиланади.
Йўқотилган ашёларни қидириш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш ўзи келган ҳолда ёки онлайн, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг