«Толибон» тинч аҳолидан қуролларни тортиб олишни бошлаган — ОАВ
Фото: Reuters
Жорий йилнинг 15 август куни Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон» ҳаракати тинч аҳолидан қуролларни йиғиштириб олишни бошлаган. Бу ҳақда «Reuters» ахборот агентлиги «Толибон» вакилига таяниб хабар бермоқда.
«Биз одамлар шахсий хавфсизлиги учун қурол сақлашини тушунамиз. Энди улар ўзларини хавфсиз ҳис қилишлари мумкин. Биз, бу ерда бегуноҳ фуқароларга зарар етказиш учун эмасмиз», дейди ҳаракат вакили.
Олдинроқ ҳаракат уруш тугаганига ҳақида баёнот берган эди.
15 августда «Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг бутун ҳудудига назорат ўрнатганини эълон қилди. Унинг вакиллари Кобулдаги давлат телевидениясини ўз қўлига олди ва мурожаат билан чиқиб, фуқароларни тинчликни сақлашга чақирди.
«Толибон» Кобулга кириб келиши билан пойтахт аэропортида вазият мураккаблашди. Минглаб мамлакатни ноқонуний тарк этишга уринмоқда. Тартибни сақлаш учун АҚШ ҳарбийлари ҳавога ўқ уздилар. Отишма ва тиқилинч оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган.
Шунингдек, аэропорт барча тижорат рейсларни тўхтатган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг