«Токио-2020» чемпиони Акбар Жўраев даст кўтаришда 3-ўринни эгаллади
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз иштирокларини давом эттирмоқда.
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акбар Жўраев «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини бошлаб олди.
Эркаклар ўртасида +102 кг вазн тоифасида қатнашаётган ҳамюртимиз ўзининг даст кўтаришдаги чиқишларини якунлади.
Унда ҳамюртимиз Акбар Жўраев 185 кг натижа қайд этди. Юртдошимиз ҳозирча 3-ўринда кетмоқда. Акбардан олдинда турган икки спортчи атиги бир килограммга яхшироқ натижа кўрсатишган.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Акбар Хуснидилла ўғли Жўраев 1999 йил 8 октябрда Тошкент вилояти Ғазалкент шаҳрида таваллуд топган. Акбар 109 кг вазн тоифасида «Осиё чемпионати – 2019» кумуш медали совриндори, 2019 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби ҳисобланади. У 2020 йил Токиода Олимпиада чемпиони бўлганди.
Бунгача Ҳасанбой Дўсматов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев «Париж-2024»нинг бокс беллашувларида олтин медалларни қўлга киритганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг