Тез орада Ўзбекистонда Ротана бренди остида меҳмонхоналар иш бошлайди
24 июль куни Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков ва Rotana Hotels and Resorts (Ротана меҳмонхоналар бошқаруви) корпорацияси директорлар кенгаши аъзоси Ҳусайн ал Новаис ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда дастлаб, Бирлашган Араб Амирликларидан келган нуфузли ишбилармон меҳмон Ўзбекистонда илк маротаба бўлиб турганлигини қайд этиб, мамлакатнинг тарихий ва замонавий қиёфаси, шунингдек бу ерда амалга оширилаётган ислоҳотлар уни ҳайратда қолдирганини таъкидлади. Хорижлик меҳмон араб давлатларида Ўзбекистон бўйича тарғибот ишлари олиб борилаётган бўлсада, бу қуёшли юртнинг тўлиқ имкониятларини очиб бера олмаётганлигини таъкидлади. Шу боисдан келажакда бу йўналишда ҳамкорлик қилиш масаласини илгари сурди.
Икки томонлама ўтказилган мулоқотлар жараёнида жорий йилнинг октабр ойида Самарқандда ўтказиладиган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (УНWТО) Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида ўтказиладиган тадбирларда корпорациянинг иштироки ва унинг доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Хорижлик меҳмонга Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилиб, йирик инвестицион лойиҳалар тақдимоти билан ҳам таништирилди.
Мулоқот якунида Ҳусайн ал Новаис Ротана корпорацияси бренди остида Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида меҳмонхоналар бошқаруви билан шуғулланиш ёки инвестиция киритган ҳолда янги меҳмонхоналарни ишга тушириш таклифини берди.
Шунингдек, Ротана бренди остида ишга тушириладиган меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш сифатини жаҳон стандартлари асосида ташкил этиш мақсадида хориждан сифатли кадрларни жалб этган ҳолда ўзбекистонлик ёшларни ишга тайёрлаш ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатаётганларни дунё бўйлаб РОТАНА бренди меҳмонхоналарида малакасини ошириш лойиҳалари ҳам ўрганилди.
Ротана меҳмонхоналар бошқаруви корпорацияси директорлар кенгаши аъзоси Ҳусайн ал Новаис билан ўртага ташланган лойиҳалар бўйича тез кунларда компаниянинг махсус ишчи гуруҳини Ўзбекистонда қабул қилиш ва иш жараёнларига киришиш борасида келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг