Тель-Авивда катта можаро: Нетаньяҳунинг ёрдамчисига сирли ҳужжатларни сиздириб юборган бўлиши мумкин

11:14 18 Ноябрь 2024 Дунё
327 0

Фото: Regnum

Исроил прокуратураси Биньямин Нетаньяҳунинг ёрдамчиси Элиэзер Фельдштейнни сирли ҳужжатларни оммавий ахборот воситаларига тарқатганликда айбламоқчи. Бу ҳақда Германиянинг DW нашри хабар берган.

Маълум бўлишича, бу ҳужжатлар мамлакатдаги ҳукуматга қарши намойишларнинг ХАМАС ҳаракатини кучайтиришини кўрсатиш мақсадида тарқатилган деб тахмин қилиняпти. Прокуратура Фельдштейнни ҳибсда қолдиришни сўраб, беш кун ичида айблов эълон қилишни режалаштиргани айтилган.

Суд ҳужжатларига кўра, 6 сентябрь куни хорижий нашрлар ХАМАСнинг гаровдаги шахсларни озод қилиш бўйича музокараларга бўлган позицияси ҳақида мақолалар эълон қилган. Ушбу мақолаларда Исроил армиясининг разведка тизимидан ноқонуний равишда олинган сирли маълумотлар ишлатилган.

Маълум бўлишича, ушбу айбловлар ортидан Элиэзер Фельдштейн 2 ноябрь куни ҳибсга олинган ва унга яна тўрт киши ҳам шерикликда гумон қилинган.

Айбловга кўра, бу маълумотлар омма орасида ҳукуматга қарши намойишларни ХАМАСга фойда келтираётганлигини кўрсатиш учун тарқатилган. Баъзи гумон қилинувчилар уй ҳибсига ўтказилган бўлса, Нетаньяҳунинг ёрдамчиси ҳали ҳам қамоқда сақланмоқда. Мазкур ҳодиса Исроилдаги сиёсий танқид ва муҳокамаларга сабаб бўлди.

Хабар берилишича, Исроилда гаровдаги шахсларни озод қилиш талаби билан намойишлар ўтказилмоқда. Ушбу намойишларда фуқаролар Биньямин Нетаньяҳунинг истеъфосини талаб қилишмоқда. «Айни пайтда, бу сиёсий ва ҳарбий кескинлик ҳукуматга бўлган ишончни янада туширишга сабаб бўлган», дейилади хабарда.

Аввалроқ, Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги турнирда муваффақиятсиз иштирок этгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер