Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги турнирда муваффақиятсиз иштирок этди
Фото: Chess.com
Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри мезбонлик қилган «Tata Steel Chess India» турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов кутилганидек муваффақиятли иштирок эта олмади.
Рапид йўналишида 4-ўрин ва блиц йўналишида 7-ўринни қўлга киритган ўзбекистонлик шахматчи умумий 2250 АҚШ доллари пул мукофотига эга чиқди. Албатта, бу шахматчи билан тузиладиган алоҳида контрактдан ташқари кафолатланган миқдор ҳисобланади.
Қайд этиш керакки, олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 минг 500 АҚШ долларини ташкил этарди. Дастлаб рапид баҳсларида ажойиб иштирок этган Абдусатторов 4-ўринни эгаллаган бўлсада, барча рақибларини қийнаб қўя олди.
Умумий натижаларга кўра, Магнус Карлсен биринчи ўринни олди ва 10 минг доллар пул мукофотига эга бўлди. Нодирбек Абдусатторов эса 5 очко билан 4-ўринни эгаллади ва 2 минг доллар пул мукофотини қўлга киритди.
Кеча, 17 ноябр куни блиц баҳслари якунланди. Бу йўналишида ҳам Карлсенга тенг келадиган шахматчи топилмади. Норвегиялик шахматчи 18 имкониятдан 13 очко тўплаб, мусобақа ғолибига айланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг