Миллий ғурур ва бирдамлик рамзи
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланмоқда. 1991 йил 18 ноябрь — халқимизнинг мустақиллик йўлидаги тараққиётнинг муҳим рамзларидан бири бўлган Давлат байроғининг қабул қилинган санаси сифатида миллий тарихимизда алоҳида ўрин тутади.
Давлат байроғи — республика суверенитетининг, халқимизнинг бирлик ва бағрикенглик каби юксак фазилатларининг, тинчлик ва тараққиётга интилишининг ифодасидир. Рамзда акс этган ранглар ва тимсоллар мамлакатимиз табиати, тарихи, маданияти ҳамда халқимизга хос эзгу орзу-умидларни ўзида мужассам этган.
Ҳар йили ушбу сана муносабати билан юртимиз бўйлаб турли маърифий, маданий ва таъсирли тадбирлар ўтказилади. Давлат байроғига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, ёш авлодни Ватанга садоқат, миллий рамзларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида таълим муассасалари, ташкилот ҳамда идораларда байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг