ТАҚУ ректори устидан вазирликка тақдимнома киритилди
Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори Баҳром Тўлаганов бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик билан ҳам шуғулланиб келгани аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби матбуот котиби Шерзод Сапаров маълум қилди.
Билдирилишича, агентлик «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш» давлат муассасаси томонидан ўтказилган танловда Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори Баҳром Тўлагановга тегишли фирма иштирок этгани ҳақидаги хабарлар юзасидан ўрганиш ўтказган.
«Ўрганишда Б.Тўлаганов ҳақиқатан ҳам бир вақтнинг ўзида мазкур танлов ғолиби «B-TEC» МЧЖнинг ягона таъсисчиси экани, шунингдек, «INTRABAU» МЧЖда ҳам улушга эгалиги ўз тасдиғини топди.
Мазкур ҳолатда Б.Тўлаганов томонидан қатор қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишига йўл қўйилган», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қайд этилган қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг