Танзила Норбоева Парламентлараро иттифоқ бош котиби билан музокара ўтказди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Дубай шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP-28) доирасидаги парламент йиғилишида Парламентлараро иттифоқ (PAI) бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашди.
Мулоқот чоғида Олий Мажлис Сенати ва Парламентлараро иттифоқ ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Ўзбекистоннинг халқаро майдонда илгари сураётган ташаббуслари нафақат минтақа, балки жаҳон ҳамжамияти учун ҳам муҳим эканини таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон долзарб масалаларни ҳал этишда парламентларнинг ҳамжиҳатлигини бир нуқтада бирлаштирадиган майдонга айланиб бораётгани, ўтган йили Тошкентда PAIга аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити ҳар томонлама самарали бўлганига эътибор қаратди.
Парламентлар Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш жараёнининг иштирокчилари ҳисобланишини, жорий йилнинг 30-ноябрь куни Тошкентда ўтган Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II Глобал форум бу борада барча давлатлар учун ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашишда муҳим платформа бўлганини алоҳида қайд этди.
Мулоқот якунида томонлар ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни давом эттиришга келишиб олдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг