Тамаки ва алкоголь маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш тартиби белгиланди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Норма» хабар берди.
Келтирилишича, йўриқнома тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини бериш, қайд этиш, сақлаш ва қайтариш тартибини белгилайди.
Акциз маркалари билан маркаланадиган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар «Давлат белгиси» ДУКга қуйидаги шаклга мувофиқ акциз маркаларини харид қилишга буюртманома билан мурожаат этади. Импортчилар Божхона қўмитасининг ҳудудий органларига белгиланган шаклдаги буюртма билан мурожаат қилади.
Қуйидаги акциз товарларни маркалаш мажбурий эмас:
- республикадан ташқарига экспорт қилинаётган;
- божсиз савдо қилувчи дўконлар учун республика ҳудудига келтирилаётган;
- Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси бўлган тақдирда, кўргазмалар ўтказиш учун келтирилаётган;
- халқаро транзит бўйича Ўзбекистон олиб келинаётган ва олиб чиқишга мўлжалланган;
- жисмоний шахслар томонидан белгиланган акцизсиз олиб кириш меъёрлари доирасида келтирилаётган.
Ҳужжат 2024 йил 1 ноябрдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг