Талаба ётоқхонадан бир йилда ўн ой фойдаланиш ҳуқуқига эга – Мусаев талабалар ётоқхонадан чиқариб юборилаётгани ҳақида
«Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивали доирасида Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Мулоқотда ёшлардан бири ҳукумат вакилига ОТМларида таълим онлайн шаклга ўтказилгани сабабли талабалар ётоқхоналардан чиқарилгани, бироқ талабалар ётоқхона тўловини ўқув йили охирига қадар тўлагани ҳақида гапирди ва пойтахтда ҳам ўқиб, ҳам ишлаётган талабалар ётоқхоналар ёпилгач муаммоларга дуч келаётганини маълум қилди. У ишлаётган талабалар ётоқхонада қолиши мумкинми деган мазмунда савол билан мурожаат қилди.
«Ётоқхонада қолиши керак, қолса бўлади. Агарда талаба офлайн шаклда ўқиса, ёки масофавий шаклда ўқиса-да ишлаётган талаба бўлса, ётоқхонада қолиши керак. Мен бу масалани ўрганаман, талаба нега чиқариб юборилаётганини суриштираман. Лекин талабалар ёз фаслида ётоқхонада қолмайди, ўқиш давомида бўлса талаба ётоқхонадан бир йилда ўн ой фойдаланиш ҳуқуқига эга ва ишини давом эттириши мумкин. Агарда, ёзда ҳам талабалар ишлайди, талабалар ётоқхонадан фойдаланса бўладими, дея таклиф билдирсангиз, у масалани ҳам ҳал қиламиз», деди Б.Мусаев.
Инобат АҲАТОВА,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг