Таэквондо ва ушу Ўзбекистон терма жамоасига яна иккита медал тақдим этди
Фото: «Халқ сўзи»
Хитойнинг Ҳанжоу шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси медаллар қўлга киритишни давом эттирмоқда.
Жумладан, таэквондочимиз Чарос Қаюмова ҳам ўз номини совриндорлар қаторига ёздириб қўйди. -53 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалда Хитой Таипейи вакиласига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан тақдирланди. Эслатиб ўтамиз, бу билан таеквондочиларимиз жамғарган медаллар сони учтага етди.



Ушучимиз Даря Латишева ҳам бугун делегециямиз ҳисобига яна бир медални тақдим қилди. Спортчимиз нанкуан ва нандао дастурлари якунига кўра, Хитой ҳамда Малайзия вакилларидан кейин бронза медалига сазовор бўлди. Бу Даря учун Осиё ўйинларидаги иккинчи медал. Ҳамюртимиз 2018-йилги мусобақада кумуш медал соҳибига айланган эди.






Ўзбекистон терма жамоасининг умумжамоа ҳисобида тўплаган медаллари сони 20тага етди. 5та олтин, 6та кумуш, 9та бронза медалларини қўлга киритган вакилларимиз умумий жадвалда Хитой, Жанубий Корея ва Япониядан кейин 4-ўринда бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг