Тадбиркор Абу Али ибн Сино таваллуд топган гўшада тиббиёт кластери фаолиятини йўлга қўймоқчи

Бухоролик тадбиркор Миржаҳон Раҳматов Афшона тиббиёт коллежи негизида тиббиёт кластери очиш ташаббуси билан чиқди. Ишбилармон ҳамда унинг акаси, Пешку туманидаги “ТJS-MED” хусусий клиникаси фаолиятига бош-қош бўлиб турган Тўрақул Саидов шу масалага оид лойиҳалари билан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зариповнинг қабулида бўлдилар.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари О. Жўраевнинг маълум қилишича, тадбиркор Афшона тиббиёт коллежи негизида тиббиёт институти факультетини очиш ва ёш мутахассисларни Жанубий Кореяда малака оширишларини йўлга қўйиш таклифини билдирмоқда. Ўз навбатида зарур амалий кўникмага эга бўлган ёш шифокорлар алоҳида ташкил этиладиган шифохонада ишлай бошлайдилар. Шу йўл орқали аҳолига замонавий тиббий хизмат кўрсатилибгина қолмай, халқ табобатининг йиллар синовидан ўтган энг яхши анъаналари ҳам қайта тикланади. Тадбиркор лойиҳанинг дастлабки босқичи учун 3-4 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритмоқчи.
Табиийки, бунда хорижий шериклар билан ҳамкорлик талаб этилади. Миржаҳон Раҳматовда бу борада тажриба бор. У Пешкуда Жанубий Корея Республикасининг “Samsung Green Haus” компанияси инвесторлари томонидан замонавий иссиқхона фаолиятини йўлга қўйишда, айни пайтда эса мева-сабзавотни қайта ишлаш корхонасини ишга туширишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг