Суюкли шоир ижодига муҳаббат

Фото: Халқ сўзи
Қарши шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони, халқимизнинг суюкли шоири Абдулла Орипов таваллудининг 82 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган «Абдулла Орипов ижоди билимдонлари» танлови бўлиб ўтди.
Танловда туман (шаҳар) босқичида ғолиб бўлган 15 нафар иштирокчи белгиланган шартлар асосида эл ардоғидаги шоир ижодини қай даражада чуқур билиши ва шеъриятга муҳаббатини намоён этишди. Уларнинг кўрсатган натижалари ҳакамлар ҳайъати томонидан холисона баҳолаб борилди.
Якуний натижаларга кўра, Қарши давлат университети фахрий ўқитувчиси, Касби туманидаги 53-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Жумақул Ражабов 1-ўринни эгаллади.
Шунингдек, маҳоратли шоир ва журналист Нуриддин Эгамов 2-ўринни қўлга киритган бўлса, «Насаф» нашриёти муҳаррири Юсуф Зиёдов 3-ўрин соҳибига айланди.
Ғолиб ва иштирокчиларга диплом, китоблар ва эсдалик совғалари топширилди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
- Ҳанжоуда Осиё ўйинларига старт берилди. Очилиш маросимидан фоторепортаж
- Астраханда VIII Каспий медиафоруми бўлиб ўтди
- Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти вафоти муносабати билан таъзия йўллади
- Ҳанжоу-2022: Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финалда!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг