Сув ва сувдан фойдаланиш, унга бўлган муносабатларни тартибга солишга қаратилган Қонун маъқулланди
Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди.
Мазкур Қонун билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари кучайтирилмоқда, сув истеъмолчилари уюшмаларининг фаолияти ўз аъзоларининг ҳар йиллик аъзолик бадали, шартнома асосида сувни етказиш ва бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилмоқда.
Шунингдек фойдаланувчилар мажбуриятлари қаторига рақамли технологияларни жорий қилиш шартлиги киритилмоқда.
Шу билан бирга, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларга сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари режимини бузиш тақиқланмоқда.
Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ресурсларидан фойдаланувчи сув истеъмолчиларининг мажбуриятларига сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга доир ҳар бир лойиҳага давлат бюджетидан ажратилган субсидиялардан камида беш йил самарали фойдаланиш, шунингдек, сувни тежаш имконини берадиган агротехника тадбирларини амалга ошириш шартлиги киритилмоқда.
Сув етказадиган зарарли таъсирдан муҳофаза қилиш, зарарли таъсирнинг олдини олиш ва уни бартараф этиш тадбирлари давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларнинг балансидаги объектларда тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан, сув истеъмолчилари балансидаги объектларда эса ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланмоқда.
Мазкур Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишни жадаллаштириш ва сувдан оқилона фойдаланилиши, сув истеъмолчилари уюшмаларининг сувдан фойдаланишни тартибга солиш бўйича ваколатлари кенгайиши, кўрсатилган сув хўжалиги хизматлари учун тўловларнинг ўз вақтида ундирилиши ҳамда молиявий ҳолатини яхшилашга, сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда давлат-хусусий шерикчилик тамойилларини жорий қилиш ва давлат бюджети харажатларини камайтиришга ва бошқа натижаларга эришилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг