Сурхондарёда тадбиркорлик субъекти томонидан табиатга  52 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилди

15:54 30 Ноябрь 2023 Жамият
138 0

Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси томонидан “Sangardak Tosh” МЧЖда  тегишли тартибда экологик текширув ўтказилди. 

Текширув давомида “Цангардак Тош” МЧЖга қарашли Сариосиё тумани “Анорзор” маҳалласида жойлашган “Тош саралаш ва майдалаш” цехи томонидан туман ҳудудидан оқиб ўтувчи “Обизаранг” дарёси ёқасидан қум-шағал хомашёси  ноқонуний тарзда қазиб келинганлиги аниқланди.

Бу билан Ўзбекистон Республикаси “Ер ости бойликлари тўғрисидаги” Қонуннинг 33-36-40-моддалари, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-18-моддалари, “Ер кодекси”нинг 40-79-90-моддалари  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил  9-июлдаги  “Ички бозорни қум-шағал  материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича чора тадбирлар тўғрисида”ги 3841-сонли қарори талаблари бузилган.

Ҳолат юзасидан “Sangardak Tosh” МЧЖ раҳбари М.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70 прим 1-моддасининг 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, табиатга 52 миллион 260 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Белгиланган жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар суд органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер