Сурхондарёда суюлтирилган газ тўлдириш шохобчаси фаолиятини бошлади

16:39 07 Июнь 2024 Жамият
299 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». «Ҳудудгазтаъминот» АЖ филиаллари ва тадбиркорлар ҳамкорлигида давлат-хусусий шериклик асосида газ тўлдириш шохобчаларининг сони ортмоқда.

Ана шундай ҳамкорлик доирасида Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 37 минг 575 та истеъмолчига хизмат кўрсатадиган янги суюлтирилган газ тўлдириш шохобчаси фаолиятини бошлади.

Шу кунга қадар туман аҳолисига Қумқўрғон туманидан 45 километр ва Денов туманидан 20 километр масофа босилиб, газ тўлдириб етказилар эди. Бу эса истеъмолчиларга суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида етказилишида қийинчиликлар туғдираётганди. Энди ортиқча харажатлар ва масофалар қисқарди. Бундан ташқари, 9 нафар фуқаронинг доимий бандлиги ҳам таъминланди.

Шохобчада бир кунда 20-30 тонна, бир ойда эса 600-800 тонна суюлтирилган газ тўлдирилган баллонлар белгиланган муддатларида истеъмолчиларга етказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?