Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Каталония клуби ҳужумчиси Ламин Ямал билан бош мураббий Ҳанс Флик ўртасида келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабар берилмоқда. Бу ҳақда «Defensa Central» нашри маълум қилди.
Манбага кўра, Ҳанс Флик матбуот анжуманларидан бирида ёш футболчини танқид қилган ва бу ҳолат Ламин Ямалга ёқмаган. Шу сабаб у бош мураббийидан унга бўлган муносабатини ўзгартиришни талаб қилган.
«Агар вазият ўзгармаса, Ламин жамоани тарк этишга тайёр», — деб ёзади манба.
Шу билан бирга, Ямалнинг хизматларига қатор Европа грандлари — «Манчестер Сити», «Челси» ва «ПСЖ» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби эса ёш истеъдод учун 400 миллион евро миқдоридаги трансфер таклифини тайёрлаётгани айтилмоқда.
Маълумот учун, Ламин Ямал жорий мавсумда «Барселона» сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 4 та голли узатма амалга оширган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг