Покистон — Афғонистон чегарасида қонли тўқнашув: икки томон бир-бирини катта йўқотишларда айбламоқда
Покистон армияси якшанбага ўтар кечаси Афғонистон билан чегара ҳудудида содир бўлган оғир тўқнашувлар натижасида 200 нафар афғон ҳарбийси нобуд бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берган.
Расмий маълумотларга кўра, Покистон ҳам 23 нафар аскарини йўқотган.
«Толибон» позициялари, лагерлари, штаб-кварталлари ва террорчи тармоқларига катта зарар етказилди. Зарар тактик даражадан тортиб, операция миқёсидаги ҳудудларни қамраб олган», — дейилади Покистон армияси баёнотида.
Шу билан бирга, Афғонистон ҳукумати бу маълумотни рад этиб, аксинча, чегарадаги тунги ҳарбий операция вақтида 58 нафар покистонлик аскар йўқ қилинганини билдирган. Афғонистон томонининг таъкидлашича, операция мамлакат ҳудуди ва ҳаво маконининг такрорий бузилишига жавоб сифатида ўтказилган.
Аввалроқ Афғонистон Покистонни пойтахт Қобул ва мамлакат шарқидаги бозорни бомбардимон қилганликда айблаган, аммо Покистон бу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг