Сурхондарёда ИИО ходимларини тошбўрон қилган 13 киши қамалди

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда фуқаролар ва ИИБ ходимлари ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий изоҳ берди.
Унга кўра, мазкур ҳолат жорий йилнинг 31 май куни Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида ўтказилган футбол мусобақасида содир бўлган. Унда туманнинг икки маҳалласи ёшларидан таркиб топган жамоалар ўзаро беллашаётган бўлган. Ўйин бошланиш вақтида томошабинлардан бири, 34 ёшли фуқаро ўйин майдонини тарк этмасдан, мусобақага халақит берган.
Мазкур ҳуқуқбузарликка чек қўйиш мақсадида ИИО ходимлари томонидан жамоат тартибини бузаётган фуқарони футбол майдонидан чиқариб юборишга уринган. Шу жараёнда ҳуқуқбузар ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунишдан бош тортиб, уларга фаол қаршилик кўрсатган.
Қолаверса, 12 нафар маҳалладошлари билан бирга футбол майдонида шовқин кўтариб, мусобақани бузилишига сабабчи бўлган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Олтинсой тумани судида кўриб чиқилган. Унга кўра, Маъмурий жиноят кодексининг 183, 194 ва 195-моддаларига асосан, 13 нафар ҳуқуқбузарнинг ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг