Стандартлаштириш соҳасида «body camera» билан ишлаш тизими жорий этилди
Фото: Халқ сўзи
«Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасасида коррупция билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш ва фаолият шаффофлигини таъминлаш мақсадида «body camera»лар билан ишлаш тизими йўлга қўйилди.
Маълумки, мамлакатимизда «ягона дарча» божхона ахборот тизими ҳисобланган «singlewindow.uz» сайти ишга туширилган бўлиб, мувофиқликни баҳолаш соҳасида инсон омилини қисқартириш учун ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар «UzTest» давлат муассасаси орқали маҳсулотларини сертификатлаштиришда фақатгина ушбу сайт орқали ариза йўллаши, ҳужжат топшириши ва сертификатини қабул қилиб олиши мумкин.
Муҳим жиҳати шундаки иборатки, Марказнинг сертификатлаштириш органлари ходимлари ариза йўллаган мурожаатчи маҳсулотларини синов лабораторияларига тақдим этиш учун жойларга чиққан ҳолда маҳсулот партиясидан белгиланган меъёр ва талабларга асосан намуна танлаб олади ҳамда замонавий синов лабораториялар мажмуасига топширади. Ушбу жараённинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашга қаратилган янги кузатув воситалари билан коррупциянинг олдини олиш, мамлакатимиз бозорларига сифатсиз маҳаллий ва импорт маҳсулотлар кириб келишининг кескин даражада қисқартирилишига эришилади.
Маълумот ўрнида, аҳоли ва тадбиркорлар талабидан келиб чиққан ҳолда маҳсулотларни сертификатлаштириш, синовдан ўтказиш ва бошқа соҳада кўрсатиладиган хизматлар нархлари очиқ тарзда «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасасининг расмий «uztest.uz» сайтида жойлаштирилган бўлиб, ушбу маълумотларни батафсил кўздан кечириш ва тўлиқ шаклини юклаб олиш имконияти яратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг