С.Сафоев Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси ўринбосари билан учрашди
Фото: Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати
2021 йил 23 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раисининг ўринбосари, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссия ҳамраиси А.
Томонлар шу йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик хусусида фикр алмашдилар.
Қайд этилганидек, сайлов президентликка номзодларнинг сайловолди дастурлари билан сайловчиларнинг танишиши учун зарур шарт-шароитлар таъминлаш мақсадида очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида ташкил этилган.
Учрашувда Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси М.Ашимбаевнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг учинчи қўшма мажлисини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг биринчи мажлиси баённомаси имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг