Спикер ўринбосари фарғоналик тадбиркорлар билан учрашди
Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов Фарғона вилоятида аҳоли вакиллари, тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказди.
Данғара туманидаги “Бек нур класс” МЧЖда бўлиб ўтган учрашувда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ва унда белгиланган устувор вазифалар, тадбиркорлик фаолияти ривожи учун қаратилган эътибор ва рағбат хусусида сўз юритилди.
Шунингдек, тадбиркорлар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, солиқ юкини камайтириш, қулай инвестиция муҳити ва зарур инфратузилма яратиш бўйича бошланган ислоҳотлар қатъий давом эттирилиши таъкидланди.
— Корхонамиз 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, замонавий технологиялар ёрдамида ишлаб чиқараётган трикотаж маҳсулотларимизни асосан Россияга экспорт қиляпмиз, — дейди “Бек нур класс” МЧЖ раҳбари Улуғбек Аҳмадалиев. – Айни пайтда истиқболли бизнес-режа асосида қўшимча тармоқларни ишга тушириш орқали данғаралик хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш ҳаракатидамиз. Бугунги мулоқот эса янги лойиҳаларни амалга оширишда яна қайси жиҳатларга эътибор қаратиш, эркин, самарали фаолият юритишга доир ҳуқуқий шарт-шароитлар ҳақида янада тўлиқроқ билим ва тасаввурга эга бўлишимизга туртки берди.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг