Сўнгги тўққиз ойда Ўзбекистон 287,8 млн. долларлик қурилиш материалларини экспорт қилди
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси матбуот хизмати томонидан берилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистондаги тармоқ корхоналари томонидан 287,8 млн. АҚШ долларлик қурилиш материаллари ва хизматлари экспорти амалга оширилди. Бу 2020 йилнинг шу давридагига нисбатан 84 млн. долларга кўпдир.
Аксарият қурилиш материаллари бўйича тармоқда янги қувватлар ишга туширилиши ва модернизация қилиниши, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳамда янги корхоналар экспортга жалб қилиниши ҳисобига баъзи турдаги қурилиш материаллари экспорти бир неча баробарга ошган. Мисол учун, 2020 йилга нисбатан керамик плиткалар 2,6 баробар, гулқоғоз 2,2 баробар, табиий пардозбоп тошлар 5,6 баробар, ойна маҳсулотлари 2,6 баробар кўп хориж бозорларига сотилган.
Жорий йилнинг ўтган даврида қурилиш материаллари экспорти географияси анъанавий ҳисобланган бозорлар, яъни Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистондан ташқари Афғонистон, Россия, Литва, Туркия, Украина, Озарбайжон, Хитой ва Эрон давлатлари ҳисобига кенгайган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг