Сўнгги икки йил ичида Россия Европага газ етказиб бериш бўйича биринчи марта АҚШни ортда қолдирди
Архив сурат
Россия 2024 йилнинг май ойида Европага газ етказиб бериш бўйича Америка Қўшма Штатларини ортда қолдирди. Бу ҳақда «Financial Times» ICIS таҳлилий компанияси маълумотларига таяниб ёзмоқда.
«Минтақанинг Россия ёқилғисидан воз кечишга уринишларига қарамай, май ойида Европанинг Россия газ импорти қарийб икки йил ичида биринчи марта АҚШ етказиб беришидан ошиб кетди. Гарчи бу алоҳида ҳолатларга боғлиқ бўлсада, бу Европанинг Россия газига қарамлигини янада камайтириш қийинлигини таъкидлайди, чунки баъзи Шарқий Европа давлатлари қўшниларидан импортга қарам бўлиб қолмоқда», — дейилади манбада.
ICIS маълумотларига кўра, ўтган ойда Россиядан газ ва суюлтирилган газ етказиб бериш Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Швейцария, Сербия, Босния ва Герцеговина ва Шимолий Македониядан импорт қилинган умумий импортнинг 15 фоизини ташкил этди. Шу билан бирга, Америка суюлтирилган газининг ушбу мамлакатлар импортидаги улуши 14 фоизни ташкил этди, бу 2022 йил августидан бери энг паст кўрсаткичдир.
Таъкидланишича, мавжуд вазият «бир марталик омиллар», масалан, АҚШдаги йирик суюлтирилган газ экспорт объектининг ёпилиши билан боғлиқ. Бироқ, бу ҳолат «эҳтимол узоқ давом этмайди», чунки Москва шу йилнинг ёзидаёқ Шимолий денгиз йўли орқали суюлтирилган газни Осиёга етказиб бера олади, дейилади таҳлилий компания маълумотида.
2022 йил март ойида Европа Иттифоқи Россиядан ёқилғи импортини босқичма-босқич камайтириш, энергия таъминоти ишончлилигини ошириш ва яшил ўтишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ўз ичига олган RePowerEU режасини ишлаб чиқди.
Россия Ғарб углеводородларни сотиб олишдан бош тортиб, жиддий хатога йўл қўйгани ва шу орқали янги қарамликка тушиб қолганини бир неча бор таъкидлайди. Москвага кўра, энди бу давлатлар воситачилар орқали Россия нефть ва газини қимматроқ нархларда сотиб олмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг