Солиқ ва божхона қонунларига янги ёки оғирлаштирувчи жавобгарлик чоралари киритилмаслиги қатъий белгилаб қўйилди
Президентимиз қайд этганидек, бир йил ичида мамлакатимиз иқтисодиётини янада эркинлаштириш, бизнесга кенг йўл очиш, бу борада қонун устуворлиги ва ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш бўйича тизимли ислоҳотлар жадал давом эттирилди.
Минтақамиздаги энг қулай фискал тизимини яратиш бўйича катта ўзгаришларга эришилди. Хусусан, қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоизга туширилди. Илгари ушбу солиқ ставкаси 20 фоиз эди.
Шунингдек, қўшилган қиймат солиғини экспортчи корхоналарга 7 кун ичида қайтариш жорий қилинди, солиқ ва божхонада ўзаро ҳисобга олиш йўлга қўйилди. Шу пайтгача 2 та алоҳида тизим орасида инвесторлар сарсон эди.
Бундан ташқари, хорижий инвесторлар акцияларидан оладиган дивидендлари уч йил муддатга солиқдан озод қилинди, улар учун фойда солиғи 20 фоиздан 12 фоизга туширилди.
Муҳими – солиқ ва божхона қонунларига янги ёки оғирлаштирувчи жавобгарлик чоралари киритилмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг