Сирдарёдаги мактабда ўқитувчини урган аёл узр сўраб чиқди
Видеодан кадр
Аввалроқ Сирдарё туманидаги 1-мактабда педагогга нисбатан фуқаронинг қўпол муомалада бўлгани акс этган видеолар тарқалган эди. Ҳолат бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлган мазкур ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган ва ҳуқуқбузар фуқарога тегишли чора кўрилган.
«Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бундай ҳолатларни кескин қоралайди ва доимо муросасиз муносабатда бўлади», дейилади вазирлик хабарида.
Воқеалар фонида Сирдарё вилояти ММТБ ўқитувчини урган аёлнинг узр сўрагани тасвирланган видеороликни тақдим этди.
«Жаҳлим чиққанда билмай қолдим. Барчадан узр сўрайман», дейди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг